Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

этинглар», деганлар. Бу оят ва ҳадислар хоҳ волий бўлсин, хоҳ ҳоким бўлсин, бошлиққа итоат этиш вожиблигига далилдир. Абу Салама ибн Абдурраҳмоннинг Абу Ҳурайрадан эшитишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деган эканлар:


«مَنْ أَطَاعَنِي فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ عَصَى اللَّهَ وَمَنْ أَطَاعَ أَمِيرِي فَقَدْ أَطَاعَنِي وَمَنْ عَصَى أَمِيرِي فَقَدْ عَصَانِي»
«Ким менга итоат қилса, Оллоҳга итоат қилибди. Ким менга осийлик қилса, Оллоҳга осийлик қилибди. Ким менинг амиримга итоат қилса, менга итоат қилибди. Ким менинг амиримга осийлик қилса, менга осийлик қилибди». Яна бир ривоятда:


«وَمَنْ يُطِعِ الْأَمِيرَ فَقَدْ أَطَاعَنِي وَمَنْ يَعْصِ الْأَمِيرَ فَقَدْ عَصَانِي»
«Ким амирга итоат этса, менга итоат этибди, ким амирга осийлик қилса, менга осийлик қилибди», деганлар. Бу ҳадис ҳокимга итоат этмасликнинг гуноҳлигига яққол далилдир. Шунинг учун ҳам унга жазо берилади. Қонун Чиқарувчи унга муайян бир жазо белгиламагани боис, жазо тайинлаш ҳоким ва қозининг ҳаққидир. Шунга кўра, айрим фиқҳ олимлари қонунбузарлик ҳам Қонун Чиқарувчи тарафидан жазоси аниқ белгиланмаган гуноҳ бўлгани туфайли уни таъзир бобига киритадилар. Аслида эса у таъзир бобидан эмас. Чунки таъзир бевосита Оллоҳнинг буйруқлари ва тақиқларига итоат этмасликка хос бўлса, қонунбузарлик ҳокимнинг буйруқларига итоат этмасликка хосдир, бошқачароқ айтганда, у Оллоҳнинг ҳокимга итоат этиш борасидаги буйруғига итоат этмасликдир. Шунга кўра, унинг жазосини жиноятига қараб ҳокимнинг ўзи белгилайди. Демак, қонунбузарлик ҳоким чиқарган буйруқларга итоат этмасликка хосдир. Зеро ҳоким Қонун Чиқарувчи тарафидан берилган ваколатларга эгадир.


Шуни ҳам айтиш лозимки, ҳоким чиқарадиган қонунлар хоҳ буйруқ, хоҳ тақиқ бўлсин, байтулмолни идора қилиш, шаҳарлар қуриш ва лашкарни ташкиллаштириш каби - у ўз фикри ва ижтиҳоди билан юритадиган ишлар чегарасидан нарига ўтмаслиги керак. Зеро, унинг шу доирадагина ўз фикри ва ижтиҳоди билан буйруқ ва тақиқлар чиқаришга ҳаққи бор. Айнан шуларга итоат этмаслик қонунбузарлик ҳисобланади. Ҳадисдаги:

12-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222